Дания Қуръонни ёқишни тақиқлади
Қонунни бузганлик учун жарима ёки икки йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди, дея хабар беради Ассоcиатед Пресс.
«Биз Францияда ҳам, Бельгияда ҳам ҳужумларни кўрдик, бу менинг фикримча, террорчилик таҳдидига жиддий ёндашиш кераклигини таъкидлайди», — деди қироллик адлия вазири.
Мусулмонлар учун муқаддас Қуръонни таҳқирлаш ва ёқиш билан боғлиқ норозилик намойишлари ёзда Швеция ва Данияда бўлиб ўтди.