Японияда кучли ер қимирлаши содир бўлди
Япониянинг ғарбий қирғоғида 5,6 ва 7,4 магнитудали зилзилалар бир неча дақиқа ичида содир бўлди. Кучли силкинишлар Осака ва Киотода ҳам сезилди.
Ер қимирлашидан бир неча дақиқа ўтиб баландлиги 5 метргача бўлган цунами Япониянинг ғарбий соҳилларига етиб борди. Ҳудудда барча ФВВ ва жамоатчилик ўзини ўзи бошқариш органлари шай ҳолатга келтирилган. Эҳтиёт чораси сифатида соҳилга яқин жойлашган аҳолига вақтинча баландликка кўтарилиш тавсия этилган.
Ушбу ҳудудда 3та АЭС жойлашган улардан бири дунёдаги энг йирик «Кашивазаки-Карива» атом электр станциясидир.