1 январдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгарди?
1 январдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.
Жумладан:
пенсионерга ҳисобланган, аммо ўз вақтидан олинмаган пенсияни тўлаш муддати узайтирилади;
маъмурий судларда давлат божи ишни кўриб чиқиш натижасига кўра айбдор тарафдан ундирилади;
бир неча шаҳарларда йўловчиларни ташиш брутто-шартнома асосида ташкил этилади;
гаров билан таъминланган талабларни қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилади;
педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинганлар касбий сертификатланади;
айрим педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади;
мактаб директорлари ҳар 5 йилда касбий сертификацияланади;
ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича “Тежамкор уй” рейтинг тизими ишга туширилади;
янги объектларни лойиҳалаштиришда чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилмаган лойиҳалар экологик экспертизадан ўтказилмайди;
уй шароитида дарахт кўчатларини етиштириш ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади;
микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади;
айрим поездларда йўловчиларни ташиш хизмати тарифлари давлат томонидан тартибга солинмайди;
профессионал футболдаги фаолиятини якунлаган футболчиларга имтиёзли кредит ажратилади;
мактабларнинг қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади;
кичик тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни давлат буюртмачиларига тўғридан тўғри сотишга рухсат берилади;
айрим тиббий хизматлар давлат бюджети ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади;
балиқчилик лойиҳалари учун гаровсиз кредит ажратилади;
кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулк учун мажбурий бадалларнинг энг кам миқдори вазирлик томонидан белгиланади;
“Жарима майдончаси” ахборот тизими ишлаб чиқилади;
кредит қарздорлигини ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.