Ўзбекистонлик меъмор дунёнинг 100 та аёл архитекторлари қаторига кирди
Тахмина Турдиалиева RIBA тузган дунёнинг 100 нафар архитектор аёлларидан иборат нашрга киритилди.
Нашрда ўзбек меъморининг Тошкентда амалга оширилган объектлари – Коррупцияга қарши кураш агентлигининг Шота Руставели кўчасидаги маъмурий биноси ва Замонавий санъат марказидаги ёзги ҳовлининг сояли иншооти намойиш этилган.