27 ёшли журналист вафот этди
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди.
Газета.узнинг хабар беришича у маълум муддат ўлик ҳомила билан юрган ва бола олинганидан кейин унинг аҳволи оғирлашиб, дастлаб Тахтакўпир туманидаги касалхонага етказилган. 3 кун аввал Нукус шаҳридаги тез ёрдам шифохоналаридан бирига олиб борилган ва ўша ерда вафот этган. Унинг 2 ёшга тўлмаган ўғил фарзанди бор.
Айжамал Жолдасбаева 1997 йил 23 январда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида туғилган. Журналистика йўналишида ЎдЖТУнинг бакалавр ҳамда ЎзЖОКУнинг магистратура босқичларини тамомлаган. Фалсафа доктори (PhD) даражаси учун илмий изланиш олиб бораётган бўлган.
Жолдасбаева 2014 йилда адабиёт йўналиши бўйича «Зулфия» номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.