Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Январь
2024

Сенат орган ходимларининг тасвирларини интернетда тарқатиш масаласини кўриб чиқа бошлади

0

Сенат орган ходимларининг тасвирларини интернетда тарқатиш масаласини кўриб чиқа бошлади

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси бир нечта кодексларга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни кўриб чиқди. Ҳужжатдаги аксарият моддалар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритишни назарда тутади.

Ундаги нормалардан бирига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ маълумотларни уларни обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш мақсадида интернетга жойлаштирганлик учун 50 БҲМ (ҳозирда 17 млн сўм) жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланяпти.

Сенат қўмитасининг “куни кеча” бўлиб ўтган мажлисида (расмий хабарда сана келтирилмаган) бу норма кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётгани сабабли ИИВ Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент давлат юридик университетининг кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилари ҳамда қонун ташаббускорлари – ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарларининг фикрлари тингланган.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2022 ва 2023 йилларда ўз хизмат вазифасини бажараётган йўл патрул хизмати ходимлари 253 марта фуқаролар томонидан фото ва видеотасвирларга олиниб, интернет тармоқларига тарқатилган. Бу видеотасвирларнинг барчаси Ички ишлар вазирлигининг масъул бошқармалари томонидан ўрганиб чиқилган.

“Ўрганилган видеотасвирларнинг 102 тасида ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини ўзлари бузган бўлса-да, ходимларнинг хатти-ҳаракатларига нотўғри изоҳ берган ҳолда ижтимоий тармоқларга видео жойлаштирган.

Видеотасвирларни олаётган ҳайдовчиларнинг аксарияти йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун йўл патрул хизмати ходимлари томонидан тўхтатилгани, қоидабузарлик учун маъмурий баённомаларни расмийлаштириш жараёнини қаршилик кўрсатиб тасвирга олгани, шундан сўнг нотўғри изоҳлар берилиб, ижтимоий тармоқларга тарқатилаётгани маълум бўлмоқда”, – дейилади Сенат ахборотида.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов / Фото: Сенат матбуот хизмати

Изоҳланишича, “қатор ривожланган давлатлар” қонунчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини суратга олиш тақиқланган.

“Масалан, Буюк Британияда кўчаларда ёки биноларида хизмат вазифаларини бажараётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини уларнинг розилигисиз суратга олишни тақиқловчи норма мамлакат парламенти томонидан 2000 йилда тасдиқланган. Мазкур нормага кўра хизмат вазифаларини бажараётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимини унинг розилигисиз камера, видеокамера ёки мобиль телефон орқали тасвирга олган ёки тасвирга олишга уринган шахс ҳибсга олиниши ва кейинчалик 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Германияда полиция ходимларини суратга олиш тақиқланган эмас, бироқ ушбу фотосуратлар ёки видеоларни ижтимоий тармоқлар ва Интернетга жойлаштириш тақиқланган.

Францияда бир ва бошқа операциялар давомида полиция ходимлари ёки жандармларнинг шахсини идентификация қилишга ёрдам берадиган тасвирларни тарқатиш бир йиллик қамоқ ва 45 минг евро жарима билан жазоланади”, – дейилади парламент юқори палатаси хабарида.

“Миллий қонунчилигимизда эса ички ишлар ходимларини тасвирга олиш тақиқланмаяпти, фақат олинган фото ва видеотасвирларни уларни обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш мақсадида тарқатиш тақиқланмоқда ва жавобгарлик белгиланмоқда”, – дея маълум қилган Сенат.

Қайд этилишича, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси бу қонун бўйича мутахассис ва экспертлар, жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда яна муҳокамалар ўтказишни режалаштирган.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дониёр Ғаниев ва Бобур Бекмуродов ҳамда Бекмуродов етакчилигидаги “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати бу нормани очиқлик сиёсатига зид деб баҳолаган эди.

Дониёр Ғаниевнинг фикрича, агар шундай меъёр қабул қилинса, бу – фуқароларнинг ички ишлар органлари ходимларига нисбатан бўлган “ҳурмати ўрнини қўрқув, ишончини шубҳа, севгиси ўрнини нафрат эгаллашига хизмат қилади”,

“Эртага улар мана шу нормани суиистеъмол қилиб, фуқароларнинг ҳуқуқларини бузиш учун бошқа мақсадларда фойдаланишлари ва уларга қўпол муносабатда бўлишлари мумкин”, – деганди Ғаниев парламентдаги муҳокамада.

Бобур Бекмуродовнинг фикрича, ривожланган давлатларнинг тажрибалари етарли асос бўла олмайди.

“Чунки бу давлатларда бундай чекловлар бўлиши билан бирга, ҳар бир фуқаро хоҳлаган пайтда ўша полиция ходимининг бодикамерасидаги тасвирини олиш ҳуқуқи ҳам кафолатланган. Бизда эса бу қонунда бу кафолат киритилмаган.

Бундан ташқари, амалдаги қонунчиликка кўра, МЖтКнинг 202-2-моддасида шахсни обрўсизлантириш мақсадида унга тегишли ахборотларни тарқатишни чеклайдиган нормалар бор. Бу – ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ҳам тегишли. Яъни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар учун алоҳида норма белгилашда мантиқ йўқ”, – дея таъкидлаганди депутат ўз видеомурожаатида.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўз баёнотида Олий Мажлис Сенатини жамоатчиликда юзага келган саволлар ва эътирозларга жиддий эътибор қаратишга чақирган эди.

“Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қаратилган алоҳида норма нима учун керак? Бугун давлат бошқарувида инсон ҳуқуқ ва манфаатлари марказий ўринга қўйилмоқда. Мазкур ғоя янгиланган Конституциянинг бош мезони сифатида “инсон–жамият–давлат” тамойили кўринишида акс этган. Бунинг тескари бўлиши мумкин эмас”, – дея баёнот берганди “Юксалиш” ҳаракати.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов ҳам бу нормага қарши эканини айтган.

“Тасаввур қилинг, ички ишлар ходими чой ичиб ўтирибди. Шуни кўрсатиб чиқариб юборса, ходим “бизни обрўсизлантирган”, деган важни айтиши мумкин ва шуни айбдор қилиб юборишлари мумкин. Тушуняпсизми?

[...] Ҳозирги кунда ҳам агар ИИО ходимларини видео тасвирга олиб, уни обрўсизлантириб чиқариб юборадиган бўлса, қонунчиликда жавобгарлик бор. Судга мурожаат қилиб, уни жавобгарликка тортиши мумкин”, – деганди Бурҳонов Kun.uz'га берган интервюсида.





Губернаторы России
Москва

Собянин: В Москве ведется активная замена инженерных сетей в рамках реновации





Москва

Об отношении к русским в Азербайджане


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин поздравил всех социальных работников с профессиональным праздником



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Концерт

Концерт с известными артистами пройдет в Санкт-Петербурге на День России




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

В Москве прошёл спортивный праздник для росгвардейцев

«Локомотив» готов рассмотреть продажу Баринова, футболистом интересуются клубы Испании, Франции и Турции

В Москве 14-летний мальчик ранил ножом 16-летнего юношу на футбольном поле


Стефанос Циципас

«Он никогда не снимается с турниров». Циципас прокомментировал травму Джоковича



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Сергей Шубенков

Поражения Шубенкова и Савлукова, осечка Кнороз и двойной триумф Макаренко: чем запомнился «Мемориал Знаменских»



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России