Сирдарёлик фермерлар: Ҳокимият бўш шартномага қўл қўйишга мажбурлаяпти
Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги шоликор фермерлари шоли ўрнига пахта экишга мажбурланяпти. Фермерларнинг айтишича, улар вилоят ҳокими ва ички ишлар органи ходимларининг босими остида пахтачилик кластерининг бўм-бўш шартнома бланкасига имзо ва муҳр қўйиб беришга мажбур бўлмоқда.