Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун «кўк кўмир» ишлаб чиқаради
0
Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун қўнғир кўмирни кам эмиссияли «кўк кўмирга» айлантиради. Хитой компаниялари технологияни жорий этишда ёрдам бермоқда.
2024-2028 йилларга мўлжалланган ҳукумат ҳаракат дастури ва 14 та мегалойиҳада «Кўмир-кимё комплексини ташкил этиш» кўзда тутилган.
Пойтахт Улан-Батордаги ҳаво ифлосланишини камайтириш бўйича ҳаракатлар ва ишлар дастури доирасида Баганур қўнғир кўмир конида паст ҳароратда қайта ишланадиган кўмир пиролиз заводи қурилади. Бу эса кўмир хом ашёси таркибидаги заҳарли бирикмалар миқдорини камайтириш имконини беради ва ундан кам эмиссияли «кўк кўмир» ишлаб чиқарилади. Ҳукумат ушбу завод қурилишини 2025 йилнинг иккинчи чорагида бошлашга қарор қилган.
Баганур конида йилига 3 миллион тонна хомашё қазиб олинади. Бу Мўғулистон пойтахти ва марказий минтақасининг энергияга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондирадиган йирик кўмир конидир.
Мўғулистон пойтахтида аҳоли қишда уйларини иситиш учун кўмирдан фойдаланди. Шу сабабли Улан-Баторни қуюқ дуд қоплайди ва ҳавонинг юқори даражадаги ифлосланиши қайд этилади.