Xiaomi SU7 кучли ЙТҲга учради: айб автопилотдами?
0
Компания маълумотига кўра, бошқарувда эгаси эмас, бошқа ҳайдовчи бўлган. Автомобилда автопилот ёқилган бўлган, аммо авария олдидан одам рульни ўз қўлига олган. Аммо барибир тўқнашув содир бўлган ва машина ёниб кетган.
Автопилот тўсиқни аниқлаб, тормозлашни бошлаган ва ҳайдовчини «рульни ушла» деб огоҳлантирган. Одам рулни олган, лекин 97 км/соат тезликда тўқнашувга йўл қўйган.
Ҳозирда расмий тергов олиб борилмоқда, Xiaomi жабрланувчи оиласига ёрдам беришини билдирган.
