Apple'нинг янги гаджетлари фойдаланувчиларни қутқаради
0
Технология акселерометр ва гироскоп ёрдамида фойдаланувчининг йиқилиб тушганини аниқлайди. Агар йиқилиш қайд этилса, қурилма эгасига ҳолатини тасдиқлаш ёки тез ёрдам чақириш имконини беради. Агар фойдаланувчи жавоб бермаса ва бир дақиқа мобайнида ҳаракатсиз қолса, автоматик равишда тез ёрдам хизматларига қўнғироқ қилинади ва жойлашув ҳамда фойдаланувчининг эҳтимолий аҳволи юборилади. Аммо, Россияда бу функция ишламайди.
Бу функциянинг смарт-кўзойнаклар ва контакт линзаларга жорий этилиши қўшимча биометрия маълумотлари, масалан, кўз ҳолати ва қорочиқ реакциялари орқали фойдаланувчи ҳолатини аниқроқ баҳолаш имконини беради.
