Ўзбекистонлик спортчилар пара тоғ чанғиси бўйича Осиё кубогида муваффақият қозонди
140 метр масофага ўтказилган слалом беллашувида Асел Турдимуратова (LW6/8-2 класс) ажойиб маҳоратини намойиш қилиб, кумуш медални ўз ҳисобига ёздирди. Шу масофада яна бир вакиламиз Юлдуз Маҳмудова (LW2 класс) бронза медалини қўлга киритишга эришди.
250 метр масофадаги гигант слалом баҳсларида Асел Турдимуратова (LW6/8-2 класс) яна бир бор муваффақият қозониб, бронза медалини олишга муваффақ бўлди. Ушбу масофада эркаклар ўртасида иштирок этган Фирдавс Ҳидоятов (LW4 класс) ҳам бронза медалига сазовор бўлди.
Маълумот учун, мазкур Осиё кубоги 2026 йили Италияда ўтказиладиган қишки Паралимпия ўйинларига лицензия олиш учун муҳим рейтинг очколарини тақдим этади.
