Ўзбекистон 3,57 миллиард долларлик олтин сотди
0
Январь–март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 17,3 миллиард долларни ташкил қилди ва 2024 йилга нисбатан 8,6% га ошди. Экспорт 24,4% га ошиб, 8,1 миллиард долларга етди. Шу билан бирга, импорт 2,3% га камайиб, 9,2 миллиард долларни ташкил этди.
Натижада, ташқи савдодаги салбий баланс 1,09 миллиард долларгача қисқарди.
Олтин экспорти 3,57 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34% га кўп. Олтиннинг умумий экспортдаги улуши 40,9% дан 44% гача ошди.
Шу билан бирга, мамлакатнинг олтин-валюта захираларида жисмоний олтин ҳажми камайган, аммо унга бўлган талаб ва нархлар ўсиши туфайли унинг қиймати сезиларли ошган.
Агар олтин экспортини умумий ҳисобдан чиқарилса, ташқи савдо айланмасидаги ўсиш фақат 3,5% ни ташкил қилади.
