Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Апрель
2025

Ҳиндистон Покистонни сувсиз қолдириш билан таҳдид қилмоқда

0
Ҳиндистон Кашмирдаги терактда 26 сайёҳ ўлдиришида Покистонни айблаб, 65 йил олдин имзоланган сув битимининг амал қилишини биринчи марта тўхтатиб қўйди. Покистон расмийлари буни “сув уруши акти” деб атади. Kun.uz мухбири можарога оид саволлар билан сиёсий таҳлилчилар Ислом Ғаффоров ва Ҳамза Болтаевга мурожаат қилди.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддият – дунёдаги энг хавфли музлатилган урушлардан бири. Айниқса Кашмир можароси бу қарама-қаршиликнинг марказида туради. Бошқа низолардан фарқи, бу икки давлат ҳам ядро қуролига эга.

Чўғи сўнмаган зиддият 22 апрел куни яна Кашмирда аланга ола бошлади. Чоршанба куни қуролланган террорчилар Ҳиндистон назоратидаги Паҳамгамда аксарияти ҳиндистонлик бўлган сайёҳлар гуруҳини ўққа тутди, натижада камида 26 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши яраланди.

Теракт учун масъулиятни “Лашкари Таиба” номли террорчилик гуруҳи таркибига кирувчи “Қаршилик фронти” ўз зиммасига олган. Ҳиндистон эса ҳужумда Покистонни айбламоқда. Ўзаро авиақатновлар ва савдо тўхтатилди, визалар бекор қилинди, дипломатлардан кетиш талаб қилинди. Энг жиддийси, икки давлат ўртасида 1960 йилда тузилган сув битими бир томонлама, Ҳиндистон томонидан тўхтатилди. Покистон томони буни уруш очиш билан тенг деб баҳоламоқда.

Сиёсатшунос Исломхон Ғаффоровга кўра, бу ҳудуддаги кескинлик 2019 йилда Ҳиндистон томонидан Жамму ва Кашмирнинг автономияси бекор қилинганидан бошланган. Шундан кейин ҳудуд бошқаруви тўғридан тўғри Ню-Деҳли томонидан амалга ошириб келинмоқда, бу эса кашмирликлар ва Покистон ҳукуматининг норозилигига сабаб бўлиб келади. “Терактларни ана шу норозиликларнинг бир кўриниши дейиш мумкин”, дейди у.

“Март ойида Покистон ҳудудида, апрелда эса Эроннинг Покистон билан чегарадош Балужистон вилоятида ҳам терактлар бўлиб, покистонликлар ва хитойликлар отиб ўлдирилган эди. Бу терактда Исломобод Ҳиндистон махсус хизматларини айблаган ва Ню-Деҳли ўз навбатида буни рад этиб чиққан эди. Бу воқеалардан икки томон бир-бири билан учинчи кучлар орқали зиддиятга киришаётгандек тасаввур уйғонмоқда”, дейди Исломхон Ғаффоров.

Минтақани тадқиқ қилувчи сиёсатшунос Ҳамза Болтаевнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон расмийлари ҳозиргача Паҳамгамдаги терактга Покистон кучларининг алоқадорлигини кўрсатувчи бирор далил тақдим этмаган.

“Кашмирнинг ҳам Ҳиндистон, ҳам Покистон назоратидаги қисмида туризм яхши ривожланган. Ҳудуд аҳолиси даромадларида туризм муҳим ўрин тутади. Теракт натижасида туризм оқими камайиши маҳаллий аҳолининг иқтисодий ҳолатига таъсир қилади. Қолаверса, ҳудудда хавфсизлик чоралари юқори даражага кўтарилади, бу эса турли масалалардаги чекловларни кўпайтиради. Чекловлар эса минтақага қўшимча иқтисодий зарар бўлади.

Ҳиндистон–Покистон муносабатлари кескин сақланиб қолса, бу Ҳиндистон–АҚШ, Ҳиндистон–Хитой, Покистон–Хитой муносабатларида ҳам ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Покистон–Хитой муносабатлари юқори даражада, бундай кутилмаган ҳодисалар эса ушбу муносабатларни ҳам синовдан ўтказиши мумкин”, дейди Ҳамза Болтаев.

Исломхон Ғаффоров куни кеча Покистон ва Бангладеш ташқи ишлар вазирлари учрашгани, икки ўртада 15 йилдан бери музлатилган алоқалар жонлана бошлаганига эътибор қаратиб, Бангладеш тарихан Ҳиндистонга хайрихоҳ, Покистонга эса аксинча, совуқ муносабатдаги давлат бўлиб келганини айтади. Бангладешдаги жорий ҳокимият кўпроқ Покистон билан яқинлашувни танламоқда. Ҳиндистоннинг икки томонидан мусулмон давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги ўсмоқда, дейди у.

Таҳлилчига кўра, бу кескинлик Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги ўзаро ишонч муҳитига ҳам таъсир қилади: икки мамлакат ҳам 2017 йилдан буён ШҲТ аъзолари ҳисобланади.






Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России