"Санта-Клара" футболчисидан янги жаҳон рекорди — 40,3 км/соат тезликда югурган ҳужумчи тарих ёзди!
Беллашувнинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган дақиқаларда амалга оширилган спринтда Силва GPS тизими орқали 40,3 км/соат тезликка эришди. Бу кўрсаткич футбол тарихида қайд этилган энг юқори югуриш суръати сифатида қайд этилди.
Мазкур маълумот STATSports компаниясининг юқори аниқликдаги GPS технологияси ёрдамида қайд этилган. Клубнинг расмий баёнотига кўра, бу натижа билан Габриэл Силва “Нюкасл” ҳимоячиси Свен Ботманнинг аввалги 39,21 км/соатлик кўрсаткичини ортда қолдирди.
Футбол оламида тезлик ҳар қандай муваффақият учун ҳал қилувчи омиллардан бири саналади. Ҳужумчининг бундай юқори суръатдаги югуриши нафақат у билан фахрланиш, балки замонавий футболда жисмоний тайёргарлик даражаси қандай аҳамиятга эга эканини ҳам яққол кўрсатади.
Zamin.uz таҳририяти Габриэл Силвани ушбу рекорди билан табриклайди ва унинг келажакда янада катта ютуқларга эришишини тилаб қолади. Демак, футболда янги тезлик стандарти ўрнатилди!
