Жервонта Дэвис зўравонлик айби билан қамалди
0
Унга маиший зўравонлик содир этгани бўйича жиноий иш очилган. Қўйилган айблов юзасидан гаров пули миқдори кейинроқ маълум қилинади.
Маълумот ўрнида, Жервонта жорий йилнинг 16 августида Лас-Вегас шаҳрида Ламонт Роучга қарши реванш жангини ўтказиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил май ойида Балтимор шаҳридаги суд уни 2020 йил ноябридаги йўл-транспорт ҳодисаси учун уч йиллик синов муддати, 90 кун уй қамоғи ва 200 соат мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилган эди.
