Европа геосиёсатида янги давр: Германия ва Британия стратегик иттифоқ тузди
0
Янги стратегик ҳамкорлик шартномаси нафақат мудофаа ва хавфсизлик соҳасини, балки ташқи сиёсат, иқтисод ва ички соҳалардаги алоқаларни янада кучайтиришни ўз олдига мақсад қилган. Канцлер Мерц таъкидлаганидек, энди Берлин ва Лондон ҳар жабҳада яқинроқ ҳамкорлик қилади. Музокаралар натижасида икки давлат терроризмга қарши кураш, миграция оқимларини назорат қилиш, инновация ва иқтисодий ривожланиш бўйича умумий режалар тузишга келишиб олгани маълум қилинди.
Айни пайтда, Германиянинг Франция ва Буюк Британия билан ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича E3 механизми доирасидаги ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда. Бу келишув ортидан Европа АҚШга қарам бўлиб қолмасдан, ўзининг мустақил тийиб турувчи ва мудофаа салоҳиятини яратишга жиддий киришганини кўрсатади.
Шу билан бирга, НАТОнинг шимолий ва шарқий қанотларини кучайтириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўрилади. Ҳарбий-саноат соҳасида қўшма лойиҳалар, хусусан, 2000 километргача учадиган замонавий ракеталарни ишлаб чиқиш борасида ҳамкорлик бўйича келишувлар амалга оширилади. Айни пайтда, Европа геосиёсатидаги ўзгаришлар янги стратегик альянслар ва куч марказларининг шаклланишига замин яратиши мумкин.
Таҳлилчилар фикрича, Германия ва Британия ўртасидаги ушбу стратегик битим Европа хавфсизлиги, мудофаа қобилияти ва глобал мувозанатдаги ролини сезиларли даражада кучайтиришга хизмат қилади. Жамоатчилик ва экспертлар эса, Европа сиёсий харитасида янги давр бошланаётганини қизиқиш билан кузатмоқда.
