«Атлетико» Сёрлотни 35–40 млн еврога сотмоқчи
Манбага кўра, «матрасчилар» раҳбарияти скандинав футболчини фойдали таклиф тушса, қўйиб юборишга тайёр. Мадридлик топ-клуб Сёрлот трансферидан 35–40 миллион евро ишлаб олишни мўлжалламоқда.
30 ёшли ҳужумчи «Атлетико» сафига ўтган йил ёзида келиб қўшилган. Жорий мавсумнинг биринчи ярмида норвегиялик футболчи 22 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Сёрлотнинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
