Ўзбекистонда ҳаво +20 даражагача исийди
0
Ўзбекистонда навбатдаги кун учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди. Маълумотни Ўзгидромет синоптиклари тақдим этди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
29 декабр куни республика бўйича кундузи ўртача ҳарорат +15…+17 даража атрофида бўлиши кутиляпти, кечаси эса +6…+8 даража илиқ бўлади.
Жанубий ҳудудларда кундузги ҳарорат +20 даражагача кўтарилиши мумкин. Шамол тезлиги 5–10 м/с гача етади.
