ПСЖ Витинияни сотмайди, Реалнинг режаси барбод бўлади
Сўнгги ҳафталарда ОАВда ПСЖ ярим ҳимоячиси Витиниянинг Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар тобора кўпаймоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Миш-мишларга кўра, «қироллик клуби» португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни жуда истамоқда ва яқин келажакда бу трансферни амалга ошириш учун барча имкониятларни ишга солмоқчи. Бироқ журналист Хорхе Пикон маълумотига кўра, бундай сценарий иш бермайди: ПСЖ 25 ёшли хавбекни қўйиб юбормайди. Шу боис, парижликлар етакчисининг кўчиши деярли имконсиз деб баҳоланмоқда ва «қаймоқранглилар» бошқа номзодларга эътибор қаратишга мажбур бўлиши мумкин.
Transfermarkt Витиниянинг бозор қийматини 110 миллион еврога баҳоламоқда. Сентабр ойида у «Олтин тўп» овоз беришида учинчи ўринни эгаллаб, фақат Усмон Дембеле ва Ламин Ямалга имкониятни бой берганди.
