30 декабрь олтин қуймаларнинг сотув нархлари эълон қилинди
Ўзбекистон Марказий Банки томонидан ўлчовли олтин қуймаларнинг 30 декабрдаги сотув нархлари эълон қилинди.
1 грам олтин нархи олдинги қийматга нисбатан 60 400 сўмга пасайган.
Ўлчовли олтин қуймаларнинг нархлари қуйидагича:
5 грам — 8 659 000 сўм.
10 грам — 17 317 000 сўм.
20 грам — 34 634 000 сўм.
50 грам — 86 585 000 сўм.
100 грам — 173 170 000 сўм.
Ўлчовли олтин қуймаларни Ўзбекистондаги барча банкларнинг офисларидан харид қилиш мумкин.
Эслатма: Банк офисига боришдан олдин олтин қуймалар мавжудлигини аниқлаштириб олиш ёдингиздан чиқмасин. Олтин нархи жадал суръатда ошиб бораётганлиги сабабли сотувларнинг ҳажми ҳам ортган. Кўплаб банк офисларида олтин қуймаларнинг тугаб қолиш эҳтимоли мавжуд.
