Жалолиддин Аҳмадалиев Янги йилни янги клип билан қарши олади (видео)
Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев ўзининг Instagram саҳифаси орқали мухлисларига хушхабар улашди. Санъаткор янги “Чақирсам” номли қўшиғи учун суратга олинган клип премьерасини эълон қилди. Видео пост остида у: “Янги йилнинг илк дақиқаларида янги клипни Наво телеканалида томоша қилинг! Чақирсам”, — дея ёзиб қолдирган.
Мазкур эълондан келиб чиқиб, 31 декабрь куни, Янги йил арафасида, хонанданинг янги таронаси ва клипи Наво телеканали орқали илк бор намойиш этилиши маълум бўлди. Ушбу янгилик Жалолиддин Аҳмадалиев мухлислари томонидан катта қувонч билан кутиб олинди. Ижтимоий тармоқларда санъаткорга нисбатан кўплаб самимий, илиқ тилаклар ва ижобий изоҳлар қолдирилди.
