Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Декабрь
2025

Ўзгидромет январь ойи учун тезкор об-ҳаво маълумотларини берди

0

Ўзгидромет 2026 йил январь ойи учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Мутахассислар маълумотига кўра, ой давомида республика ҳудудида ҳаво ҳарорати кескин ўзгариб туриши, совуқ ва нисбатан илиқ даврлар бир-бирини алмаштириши кутилмоқда.

Прогнозга кўра, 1–2 январь кунлари Ўзбекистон бўйлаб асосан қуруқ ва барқарор об-ҳаво сақланади. Аммо 3 январь куни Каспий денгизи томонларидан нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида республика ҳудудларида ёмғир ёғади, айрим жойларда эса ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Марказий ва жануби-шарқий ҳудудларда 4 январь куни кечаси ва эрталаб ҳам ёғингарчилик кузатилиши эҳтимоли сақланиб қолади. Кейинги кунларда, яъни биринчи ўн кунлик охирига қадар, республика бўйлаб ёғингарчилик эҳтимоли анча пасаяди.

Ҳаво ҳарорати биринчи ўн кунликда асосан кечалари 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, айрим жойларда эса 5 даражагача совуқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат эса 8–13 даража илиқдан 0–5 даража илиқ атрофигача пасайиб туради.

Иккинчи ўн кунликда ҳаво ҳарорати янада ўзгарувчан бўлади. Кечалари 1–6 даража илиқдан 1–6 даража совуққача, кундуз кунлари эса 10–15 даража илиқдан 2 даража совуқ – 3 даража илиққача тебраниши кутилмоқда. Республика шимолида эса кечалари 5–10 даража совуқ, айрим ҳудудларда ҳатто 13–15 даража совуқ кузатилиши мумкин.

Ойнинг учинчи ўн кунлигида эса совуқ тўлқинлар кириб келиши эҳтимоли юқори. Шу даврда кечалари 7–12 даража совуқ, айрим жойларда 15–17 даража совуқ бўлиши мумкин. Республика шимолида эса ҳарорат янада пасайиб, кечалари 15–20 даража, баъзи ҳудудларда 22–25 даража совуққача тушиши эҳтимолдан холи эмас. Кундуз кунлари ҳам ҳаво совуқ бўлиб, 3–10 даража совуқ атрофида сақланиши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, январь ойи Ўзбекистонда одатда совуқ ва илиқ даврларнинг тез-тез алмашиб туриши билан ажралиб туради. Бутун ой давомида қатъий совуқ сақланиб қоладиган йиллар кам учрайди. Кузатувлар тарихида энг совуқ январь ойлари 1969 ва 2008 йилларга тўғри келган бўлиб, ўша пайтда ҳаво ҳарорати меъёрдан 8–12 даража паст бўлган. Сўнгги ўн йилликларда эса аксинча, илиқ январь ойлари тез-тез қайд этилмоқда.

Сўнгги 25 йил ичида 2016, 2019, 2022 ва 2024 йиллар январь ойларида республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат меъёрдан 3–6 даража юқори бўлган. Мутахассислар бунга глобал исиш жараёнларининг таъсири ортиб бораётганини сабаб сифатида кўрсатмоқда. Айниқса, январь ойида ёғингарчиликнинг кўп ҳолларда ёмғир кўринишида тушиши натижасида текислик ва тоғ олди ҳудудларда қор қоплами қисқа муддатли бўлиб қолмоқда ёки умуман шаклланмаяпти.

Шу боис, 2026 йил январь ойида ҳам аҳоли совуқ тўлқинлар билан бирга нисбатан илиқ кунларга ҳам тайёр бўлиши, об-ҳаводаги кескин ўзгаришларга мос равишда ҳаракат қилиши тавсия этилмоқда.







Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России