Ўзбекистонда илк ёпиқ турдаги подстанция қурилади
Янги Тошкент ҳудудида Ўзбекистонда биринчи бўладиган ёпиқ турдаги подстанция қурилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳа амалга оширилиш жараёни билан президент Шавкат Мирзиёев танишди.
Қуввати 100 МВт бўлган мазкур подстанция Янги Тошкентнинг дастлабки босқичдаги электр таъминоти эҳтиёжларини қоплашга хизмат қилади. Ташаббус давлат-хусусий шериклик шаклида, Хитойнинг Haocheng Industry Group Limited компанияси иштирокида амалга оширилмоқда.
Ёпиқ турдаги подстанциялар одатдагиларга нисбатан уч баравар кам жой эгаллайди, шовқин даражаси паст бўлади ва шаҳарсозлик муҳитига мос равишда, меъморий кўринишга салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда жойлаштирилиши мумкин.
Шу билан бирга, Янги Тошкентда тригенерация технологиясига асосланган энергетика станцияси ҳам барпо этилмоқда. Биринчи навбат доирасида иситиш учун 75 МВт, совитиш учун 100 МВт ҳамда электр энергияси ишлаб чиқариш учун 17 МВт қувватлар кўзда тутилган.
