Шавкат Мирзиёев халқни Янги йил билан табриклади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини Янги йил билан табриклади. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Давлат раҳбари 2026 йилда юртдошларига омад ва катта зафарлар тилаб, янги мавсумда Ўзбекистон янада юқори марраларни эгаллашига ишонч билдирди.
Шунингдек, Мирзиёев 2025 йилда турли соҳаларда қўлга киритилган натижаларни алоҳида қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил Ўзбекистонда “Маҳалла ривожи ва жамият фаровонлиги йили” деб эълон қилинган.
