Иззат Шукуров янги йилни қайерда ва қандай нишонлади
0
Иззат Шукуровнинг айтишича, 2025 йилда ўйлаган барча ниятларим, мақсадларимга ортиғи билан эришдим.
Санъаткор 2025 йилни ўзи учун сермаҳсул ва натижали йил сифатида баҳолаб, бу йўлдаги меҳнат самараси сезилиб турганини таъкидлади.
У 2026 йил учун ҳам катта режаларини очиқ айтди, катта режаларимдан бири концерт бериш. Ҳозирча санаси номаълум, аммо яккахон концертимни ўтказишим аниқ, дейди у.
Демак, мухлислар алоҳида катта саҳна кечасини кутиши мумкин.
Иззат Шукуров кейинги уч йилда Янги йилни оиласи билан кута олмаганини ҳам яширмади.
Яқин уч йил ичида Янги йил байрамини ҳали оилам билан кутмадим, бошқа ҳамкасбларим қатори эл хизматида бўлдим. Бироқ бу йил у оилавий нишонлашни режалаштирган: аммо бу йил, албатта, оилавий нишонлашни режалаштириб турибман, хизматларни эса кундузига кўчирамиз, деди у.
Санъаткор учун ҳаётда энг муҳими соғлик-саломатлик эканини айтиб, халқимизга доим соғ бўлишларини тилайман, дея тилак билдирди.
Суҳбат охирида у 2025 йилда трендда бўлган санъаткорлардан Ғайбулла Турсуновни аниқ айта оламан, аёллардан эса ҳеч кимни кузатмадим, дея фикр билдирди.
