Тускнинг даъвоси: Болтиқ ва кучли армия режаси
Польша бош вазири Дональд Туск 2026 йилга қадар Болтиқ денгизи бўйидаги ҳудудларни фаол ўзлаштиришга қаратилган улкан режаларни маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, янги йил муносабати билан қилган мурожаатида мамлакат инфратузилмасига йирик сармоялар йўналтирилиши жадаллаштирилишини таъкидлаган. Бош вазир бу йил Польша учун Болтиқбўйи ҳудудларини тез суръатда ривожлантириш йили бўлишини айтди.
«Биз инфратузилма лойиҳаларига катта маблағ ажратишни жадаллаштирамиз. Бу йил Болтиқбўйи учун ҳал қилувчи давр бўлади», — деди Туск.
Шунингдек, у 2026 йилгача Польша ҳукумати Европадаги энг қудратли армияни шакллантириш жараёнини тезлаштиришни мақсад қилганини ҳам қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал расмий Варшава миллий армия сафини 300 минг нафаргача кенгайтириш режаси борлигини маълум қилган эди.
