Роналдунинг Саудия лигасидаги тўпурарлик серияси якунланди
"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Ал-Аҳли"га қарши ўйинда гол ура олмади ва жамоаси 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
40 ёшли португалиялик юлдуз учрашувни асосий таркибда бошлади ва якуний ҳуштаккачa майдонда қолди, бироқ бу натижа "Ал-Наср"нинг Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумидаги илк мағлубиятига айланиб қолди. Шу билан Роналду лигадаги кетма-кет 9 ўйиндан иборат голли сериясини тўхтатди — у сентябрь ўрталаридан бери рақиб дарвозасини мунтазам ишғол қилиб келаётганди.
Шунга қарамай, Роналду тўпурарлар пойгасида ҳамон Жоау Фелиш билан бирга етакчиликни бўлишиб турибди: ҳар икки футболчи ҳисобида 13 тадан гол бор.
