Қозоғистонда мактаблар учун сунъий интеллект репетиторлари ишга туширилади
Қозоғистон 2026–2027 йилларда таълим соҳасида сунъий интеллект (СИ) технологияларини кенг жорий қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри хабар берди.
Мамлакатда рақамли профилларнинг миллий тизими ва Миллий таълим платформасини яратиш ишлари бошланган. Таълим вазири ўринбосарининг таъкидлашича, Миллий таълим маълумотлар базаси модернизация қилинади ва электрон кундаликлар, журналлар ҳамда барча LMS тизимлари учун ягона маълумотлар омборига айлантирилади.
Қозоғистонда сунъий интеллект агентлари ўқитувчиларнинг кундалик иш юкини камайтиришга ёрдам беради. Ушбу технология педагогик кенгашлар ва ҳужжатлар тайёрлашда самарали фойдаланилади.
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб, кичик мактаблар учун "Қазақ Digital Mektebi" лойиҳаси ишга туширилади. Бу лойиҳа доирасида сунъий интеллект репетиторлари фаолият юритади. 2026 йилга келиб, 200 мингдан ортиқ ўқитувчи сунъий интеллект соҳасида амалий кўникмаларга эга бўлади.
Шунингдек, ўқувчилар орасида сунъий интеллект саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маълумот ўрнида, 2026 йил Қозоғистонда "Рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили" деб эълон қилинган.
