Эдди Хау «Манчестер Юнайтед» ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди
Матбуотда «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлиги учун эҳтимолий номзодлар орасида «Ньюкасл» устози Эдди Хау ҳам тилга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Мутахассис ушбу гап-сўзларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Мен «Ньюкасл»да қоламанми? Ҳа, албатта. Мен учун ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Мен бу ерда 100 фоизман, бор кучим билан ишлаяпман ва сиз ёзаётган ҳамма нарсани — яхши ҳам, ёмон ҳам — эътиборсиз қолдираман. Ҳозир асосий эътиборим «Лидс»га қарши учрашувга жамоани имкони борича яхши тайёрлашда», — деди Хау Goal нашрига.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Рубен Аморимни истеъфога чиқарган эди. «Қизил иблислар» ҳозирда АПЛ турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.
