МЮ мағлубиятдан қутулди, аммо ғалабани ушлаб қола олмади (видео)
АПЛнинг 21-турида «Бернли» ва «Манчестер Юнайтед» «Терф Мур» стадионида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув воқеаларга бой кечди ва якунда ҳар икки жамоа ҳам ўзини тўлиқ қониққандек ҳис қила олмади.
Мезбонлар ўйинга шиддат билан киришди ва эрта имкониятга эга бўлди. Қанотдан узатилган тўп йўлда Ҳевенга тегиб, дарвозага кириб кетди — автогол «Бернли»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. «Қизил иблислар» тўп назоратини қўлга олди, бироқ танаффусгача жавоб голини ура олмади.
Иккинчи бўлимда меҳмонлар кескин фаоллашди. Шешко аввалиги Фернандешнинг узатмасини якунлаб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмай у ҳимоячилардон илгарилаб кетиб, яна бир бор дарвозани ишғол этди ва дублини расмийлаштирди — «Манчестер Юнайтед» ғалабани қўлга киритаётгандек кўринди.
Бироқ «Бернли» руҳан синмади. Захирадан майдонга тушган Энтони марказга силжиб, жарима майдонига яқин ҳудуддан тўққизликка аниқ зарба йўллади — бу гол ўйиннинг энг чиройли эпизодларидан бири бўлди. Ҳисоб яна тенглашди, суръат эса янада ошди.
Якуний дақиқаларда «МЮ» катта куч билан ҳужумга ўтди. Лейси ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси билан тўсинни нишонга олди. Мезбонлар босимга бардош бериб, дуранг натижани сақлаб қолди.
Бёрнли — Манчестер Юнайтед 2:2
Голлар: Ҳевен (13, автогол), Энтони (66) — Шешко (50, 60).
Бёрнли — Дубравки, Пирес, Броя (Фостер, 76), Лорент, Межбри (Энтони, 58), Угочукву, Уокер, Флорентину, Ҳамфрис, Эдвардс (Сонне, 90+3), Эстеве.
Манчестер Юнайтед — Ламменс, Доргу, Далот, Каземиро (Майну, 74), Мартинес, Куня (Зиркзе, 74), Угарте (Лейси, 84), Фернандеш (Маунт, 61), Ҳевен (Йоро, 61), Шоу, Шешко.
Огоҳлантириш: Межбри (40).
