«Рекетир» фильми юлдузи Мурат Бисембин вафот этди
Қозоғистонлик актёр Мурат Бисембин 54 ёшга қараганида ҳаётдан кўз юмди. Унинг вафоти ҳақида ҳамкасби Жан Байжанбаев Instagram саҳифасида маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Актёрга 2024 йил кузида ошқозон ости бези саратони ташхиси қўйилгани айтилади. 2025 йил декабрида эса Бисембин инсульт билан шифохонага ётқизилган, шундан сўнг у шифокорлар назоратида бўлиб келган.
Мурат Бисембин 1972 йил 11 октябрь куни Қизилўрда шаҳрида туғилган. Аввалига қишлоқ хўжалиги йўналишида муҳандис-механик мутахассислигини эгаллаган, кейинчалик Олмати шаҳридаги Санъат академиясини тамомлаган.
Кенг омма уни «Рекетир» фильмидаги Руслан образи орқали таниди. Бисембин жами 18 та қозоқ фильмида суратга тушган бўлиб, унинг машҳур ишларидан «Ривок», «Пушти қўён ҳақидаги ривоят», «Биродар ё никоҳ-2», «13 клиник» фильмлари ҳам ўрин олган.
