Эронда интернет деярли тўхтади: 12 соатлик узилиш
Эрон ҳудудида интернет алоқасида жиддий узилишлар камида 12 соатдан бери давом этмоқда. Бу ҳақда халқаро интернет мониторинги билан шуғулланувчи NetBlocks хизмати маълум қилди.
Ташкилот ҳисоботига кўра, мамлакатда интернет уланиши кескин пасайган бўлиб, тармоқ тезлиги одатий кўрсаткичларга нисбатан тахминан 1 фоиз даражасига тушиб қолган. Амалда бу ҳолат Эроннинг деярли тўлиқ интернетдан узилганини англатади.
Қайд этилишича, мазкур узилишлар сабаблари юзасидан Эрон расмийлари ҳозирча ҳеч қандай расмий изоҳ бермаган. Шунингдек, интернетга оид режалаштирилган чекловлар ҳақида ҳам олдиндан огоҳлантириш қилинмаган.
