Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Исроил нега Сомалиландни тан олди ва бундан яна ким ютиши мумкин?

0

26 декабр куни Исроил Сомалининг 1991 йилдан бери амалда Могадишодаги марказий ҳокимиятга бўйсунмай келаётган қисми — Сомалиланд мустақиллигини тан олди. Ушбу қарор нимага таянаётгани, Сомалиланд ва халқаро ҳамжамият буни қандай қабул қилгани ҳамда бу қадам Африка шоҳи минтақасидаги катта сиёсатга қандай таъсир кўрсатиши масаласи экспертлар муҳокамасига сабаб бўлди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Россия Фанлар академияси тизимидаги Яқин Шарқ тадқиқотлари маркази илмий ходими Людмила Самарская фикрича, Тел-Авивнинг бу қадами “Иброҳим келишувлари”ни кенгайтириш мантиқига мос келади. Унинг айтишича, жараён бироз суслашган бир пайтда, ҳамкорлар доирасига қўшимча акторни — ҳатто квазидавлат бўлса ҳам — киритиш Исроил учун ҳеч бўлмаганда рамзий жиҳатдан муҳим муваффақият сифатида кўрсатилиши мумкин.

Самарская Сомалиланднинг географик ўрни ҳам Исроил учун аҳамиятли эканини таъкидлайди. Республика Африка шоҳида, Адан қўлтиғи соҳилида, ҳусийлар (“Ансор Аллоҳ”) фаол бўлган Яманга нисбатан яқин ҳудудда жойлашган. Бу омил логистика, разведка ёки хавфсизлик нуқтайи назаридан Тел-Авивни қизиқтириши мумкин.

Шу билан бирга, эксперт Исроил учун чет элда ҳарбий базалар очиш одатий амалиёт эмаслигини қайд этади. Бироқ Сомалиланд ҳудудида аллақачон Исроилнинг муҳим ҳамкорларидан бири бўлган БАА базаси мавжудлиги эътиборни тортади.

Яна бир изоҳга кўра, Сомалиландни тан олиш Туркия билан стратегик рақобат контекстида ҳам кўрилиши мумкин. Анқара минтақадаги таъсирини кучайтириб бормоқда ва Сомалининг жанубида ҳарбий базага эга. Самарская буни бевосита ҳарбий қарама-қаршиликдан кўра, стратегик рақобат сифатида баҳолайди.

Исроил қарори халқаро миқёсда кам учрайдиган даражада кенг ва турли географиядаги норозилик тўлқинини келтириб чиқарди. Сомали ҳукумати Сомалиландни мамлакатнинг “ажралмас, бўлинмас ва бегоналаштириб бўлмайдиган” қисми деб атади. ТИВ эса хорижий ҳарбий базалар ёки мамлакатни билвосита можароларга тортиши, минтақадаги кучлар мувозанатини ўзгартириши мумкин бўлган механизмлар пайдо бўлишига йўл қўймаслигини билдирди.

Минтақадаги бошқа ўйинчилар ҳам кескин муносабат билдирди: Туркия, Миср, Саудия Арабистони ва Жибути Сомалиландни тан олиш Африка шоҳидан ташқарида ҳам сепаратистик кайфиятларни рағбатлантириши мумкин бўлган “хавфли прецедент” эканини таъкидлади.

Ҳатто Исроилнинг асосий иттифоқчилари ҳам бу масалада Тел-Авивдан масофа сақлашни афзал кўрди. Доналд Трамп, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан яқин шахсий ва ишбилармонлик алоқаларига қарамай, АҚШ томонидан Сомалиландни тан олиш эҳтимолини қисқа “йўқ” жавоби билан рад этди.

Тахминан 50 га яқин давлатни бирлаштирган Африка иттифоқи комиссияси раҳбари деколонизациядан кейин шаклланган чегаралар дахлсизлиги тамойилига содиқлигини тасдиқлади. БМТ ҳам худди шундай позицияни эгаллаб, Сомалиландни тан олишни халқаро ҳуқуқ ва Сомалининг суверенитетини мустаҳкамловчи резолюцияларга зид, деб баҳолади.

Исроил қарорини очиқ қўллаб-қувватлаган кам сонли томонлардан бири Тайван бўлди. Унинг ТИВ баёнотида Тайван, Исроил ва Сомалиланд “демократия, эркинлик ва қонун устуворлиги” каби умумий қадриятларни бўлишувчи, ҳамфикр демократик ҳамкорлар экани қайд этилди.

Сомалиланднинг ўзида эса муносабат бир хил бўлмади, дейди Лондон университет коллежи профессори, Африка шоҳи мамлакатларидаги сиёсий ривожланиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий жараёнлар бўйича мутахассис Майкл Уоллс. Унинг фикрича, бу тан олишнинг амалий самараси катта эмас, бироқ рамзий таъсири кучли бўлди.

Уоллсга кўра, кўплар буни 34 йиллик саъй-ҳаракатларнинг мантиқий чўққиси сифатида кўрмоқда ва Исроил ортидан бошқалар ҳам тан олади, деган умид бор. Ички сиёсатда эса бу қарор ҳеч бўлмаганда маълум муддат турли сиёсий кучларни бирлаштирди. Бироқ эксперт бу бирлашув узоқ давом этмаслиги мумкинлигини ҳам эслатади.

Мутахассис Сомалиланд жамиятининг сезиларли қисми Исроилга эҳтиёткор, ҳатто шубҳа билан қарашини, бу кайфият Ғазодаги уруш ва вайронагарчиликлар фонида янада кучайганини таъкидлайди. Хусусан, расмийлар Ҳаргейсадаги марказий бинолардан бирига Исроил байроғини проекция қилган бўлса-да, байрам тадбирлари деярли Исроил рамзларисиз ўтгани эътиборни тортган.

Уоллс фикрича, кейинги воқеалар ҳал қилувчи аҳамиятга эга: агар бошқа давлатлар Исроил йўлидан бормаса, дастлабки кўтаринкилик пасайиб, Сомалиланд ички сиёсий ҳаёти аввалги ҳолатига қайтиши мумкин.

Минтақавий даражада тан олишдан потенциал ютувчи томонлардан бири Эфиопия бўлиши эҳтимоли тилга олинмоқда. Эритрея 1993 йилда ажралиб чиққач, Эфиопия Қизил денгизга ягона чиқишидан айрилди ва ташқи савдосининг қарийб 90 фоизини Жибути орқали юритишга мажбур бўлди. Шу боис Аддис-Абеба Сомалиланд назоратидаги Бербера портига қизиқиш билдиради.

Ўтган йил январида Эфиопия ва Сомалиланд ўртасида англашув меморандуми имзоланган: унга кўра, Эфиопия Берберага кириш имконияти эвазига Сомалиланд мустақиллигини тан олиши мумкин эди. Аммо кейинроқ Аддис-Абеба ташқи сиёсий босимлар сабаб бу масалада орқага чекингани айтилди.

Уоллснинг баҳолашича, Исроилнинг Сомалиландни тан олиши Эфиопия учун Ҳargeysa билан алоқаларни чуқурлаштиришни осонлаштириши мумкин. Аввалроқ Эфиопия Сомалиландни тан олган иккинчи давлат бўлиши эҳтимолини билдирган, ҳозир бу позиция унчалик аниқ кўринмаяпти. Шунга қарамай, вазият Бербера портидан Жибутига муқобил сифатида фойдаланиш бўйича расмий транзит келишувини илгари суриш учун сабаб бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Эксперт бу сценарий БАА учун ҳам манфаатли бўлишини қўшимча қилади. “Иброҳим келишувлари” иштирокчиси бўлган Амирликлар Сомалиланд ушбу келишувларга қўшилиш ниятини очиқ билдирганини инобатга олиб, айни вазиятдан ўз қўллаб-қувватловини яна бир бор тасдиқлаш учун фойдаланиши мумкин.







Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России