Паризода қизлари билан биргаликда Москванинг қорли ўрмонларида
Гўзал раққоса Паризода айни дамда оиласи билан бирга Россия пойтахти — Москва шаҳрида саёҳат қилмоқда. Қишнинг оппоқ манзаралари фонида ўтаётган ушбу сафар раққоса учун илиқ хотираларга бой бўлаётгани сезилади.
Паризода ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида сафардан илк таассуротларини мухлислари билан бўлишди. У қисқа, аммо кайфиятни тўлиқ акс эттирувчи изоҳ қолдирди:
“Биз Москвани қор билан бурканган ўрмонига етиб келдик”.
Эълон қилинган сурат ва видеоларда оппоқ қор, сокин ўрмон манзаралари ҳамда оилавий илиқлик уйғунлашиб кетгани кўринади. Қишки Москва ўзининг сокинлиги ва сеҳрли муҳитини намоён этар экан, Паризоданинг ушбу лаҳзалари мухлислар томонидан илиқ изоҳлар ва ёқимли тилаклар билан қарши олинди.
