16 январ олтин қуймаларнинг сотув нархлари эълон қилинди
Ўзбекистон Марказий Банки томонидан ўлчовли олтин қуймаларнинг 16 январдаги сотув нархлари эълон қилинди.
1 грам олтин нархи олдинги қийматга нисбатан 5 200 сўмга пасайган.
Ўлчовли олтин қуймаларнинг нархлари қуйидагича:
5 грам — 9 163 000 сўм.
10 грам — 18 325 000 сўм.
20 грам — 36 651 000 сўм.
50 грам — 91 627 000 сўм.
100 грам — 183 253 000 сўм.
Ўлчовли олтин қуймаларни Ўзбекистондаги барча банкларнинг офисларидан харид қилиш мумкин.
Эслатма: Банк офисига боришдан олдин олтин қуймалар мавжудлигини аниқлаштириб олиш ёдингиздан чиқмасин. Олтин нархи жадал суръатда ошиб бораётганлиги сабабли сотувларнинг ҳажми ҳам ортган. Кўплаб банк офисларида олтин қуймаларнинг тугаб қолиш эҳтимоли мавжуд.
