Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Экспертлар: Манчестер дербисида ягона ёруғ нуқта — Абдуқодир Ҳусанов!

0

Англия Премьер-лигасининг 22-туридаги Манчестер шаҳри дербисида “Манчестер Сити” “Олд Траффорд”да “Манчестер Юнайтед”га қарши майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. “Шаҳарликлар” ўйин давомида ўз услубини кўрсатишга ҳаракат қилди, аммо ҳал қилувчи вазиятларда рақиб анча тиниқ, анча очкўз ва анча ишончли бўлиб чиқди.

Шу баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов эса ҳам мураббийлар штаби, ҳам мухлислар, ҳам мутахассислар кўзида ишончни оқлаган, майдондаги энг барқарор футболчилардан бири сифатида ажралиб турди. Қисқаси, ўйин “Сити” учун оғир кечган бўлса, Ҳусанов учун бу — характер кўрсатилган дерби бўлди.

Манчестерликларнинг ўйинини таҳлил қилган esteemedkompany.com портали экспертлари ҳар бир футболчининг ҳаракатларига баҳо бериб, қуйидаги хулосаларни келтирган.

Жанлуижи Доннарумма — 9/10
Италиялик посбон, шубҳасиз, “Сити” сафидаги энг яхши икки ўйинчидан бири бўлди. У бир неча бор жамоани “қутқариб” қоладиган сейвлар амалга оширди ва ҳисоб янада каттароқ бўлиб кетмаслигига сабабчи бўлди.

Рико Льюис — 4,5/10
Учрашув давомида ўзининг энг яхши ўйинини чиқара олмади. Энг аламлиси — Патрик Доргу урган гол эпизодида унинг хатоси кўзга ташланди. Бу гол Льюиснинг умумий кечасини қисқача ифодалаб берди.

Абдуқодир Ҳусанов — 7,5/10
Катта фарқ билан “Манчестер Сити”нинг майдондаги энг яхши футболчиси бўлди. Ҳусанов бир неча муҳим вазиятда рақибдан тўпни олиб қўйди, Мбуемонинг очиқ гол имкониятига тўсиқ қўйди. Катта босим остида қолганига қарамай, хотиржам ва ишончли ҳаракат қилди. Мағлубиятда унинг айби йўқ — аксинча, жамоани “тутган” кам сонли футболчилардан бири бўлди.

Макс Аллейн — 5/10
Ўйин бошида ҳаяжон таъсири сезилди. Кейин бироз ўзини ўнглаб олгандай бўлди, аммо танаффусда алмаштирилди.

Натан Аке — 4,5/10
Чап қанот ҳимоясида ҳам, марказда ҳам ўзини ишончли кўрсата олмади. Вазиятларни ўқиш ва позиция танлашда муаммолар кўринди.

Родри — 5/10
Ярим ҳимояда одатдагидек “дирижёр” бўла олмади. Очиқ-ойдин формаси тўлиқ эмаслиги билиниб қолди. Ўйиндан четда қолиб кетди ва олдинги даражага қайтиш учун ҳали иш кўплигини кўрсатди.

Бернарду Силва — 5/10
Сардор сифатида ҳаракат қилди, борини берди. Лекин таъсирли ҳал қилувчи ҳаракатлар етишмади — ўйинни ўзгартириб юборадиган эпизод чиқмади.

Антуан Семеньо — 5/10
Вазият ясашга уриниб кўрди, аммо кўп ҳолатда рақиб ҳимоячилари уни “қамаб” қўйди. Самара паст бўлди.

Фил Фоден — 4/10
Биринчи таймда деярли кўринмади. Танаффусда алмаштирилгани ҳам у кечани “йўқотгани”дан дарак берди.

Жереми Доку — 5/10
Қанотда ҳаракат бор эди, жон куйдирди. Аммо жамоа умумий ритмига туша олмагани сабаб, унинг уринишлари ҳам катта натижага айланмади.

Эрлинг Холанд — 4/10
Холанд учун омадсиз учрашув бўлди. Узатмаларда ишонч кам, ҳаракатларда эса одатдагидек “ўт” сезилмади. Бутун ўйин давомида суст кўринди.

Райан Черки — 5/10
Ўйинга таъсир қилишга уринди, бироқ тўлиқ қўшилиб кета олмади. Ҳужумларни “очиб” берадиган ечимлар кам бўлди.

Нико О’Райли — 5/10
Иккинчи тайм бошида майдонга тушиб, тезда сариқ карточка олди. Шунга қарамай, тиришқоқлик билан ўйнади, аммо умумий манзарани ўзгартиришга кучи етмади.

Хулоса шу: дерби “Сити” учун оғир ўтди, лекин Ҳусанов учун бу баҳс — катта майдондаги катта имтиҳон. Ва у имтиҳондан ёмон ўтмади. Ҳатто айтса бўлади: жамоа ютилаётган пайтда ҳам кўзга ташланиш осон, лекин жамоа қийналганда “ўйинда туриб бериш” — мана шу ҳақиқий ҳимоячи характери.







Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России