Отабек Муталхўжаевни машҳур қилган қўшиқ қайси? Хонанданинг жавоби
Хонанда Отабек Муталхўжаевдан: “Қўшиқларингиз орасида сизга ҳақиқий машҳурлик олиб келган тарона қайси?” деган савол берилди. Санъаткор бу саволга ҳеч иккиланмасдан жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, буни деярли барча яхши билади. Отабек Муталхўжаев учун ҳал қилувчи қўшиқ — 2007 йилда чиққан “Ҳазон” номли тарона бўлган. Хонанданинг таъкидлашича, айнан шу қўшиқдан кейин унинг ҳаёти бутунлай бошқача йўлга тушган.
“Ҳазон” қўшиғи орқали санъат оламида унга кўплаб эшиклар очилган, гастроллар, катта саҳнадаги концертлар ва мухлислар муҳаббати бошланган. Мазкур тарона хонанданинг ижодий фаолиятида янги босқичга ўтиш нуқтаси бўлиб хизмат қилгани айтиб ўтилди.
