Коизумининг голи Японияни U-23 Осиё Кубоги финалига олиб чиқди
U-23 Осиё кубоги ҳал қилувчи босқичларга етиб келди. Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионатида ярим финал баҳслари старт олди ва биринчи финалчи номи аниқланди.
Япония ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари финал йўлланмаси учун майдонга тушди. Учрашув анча қизиқaрли ва тинимсиз кураш остида кечди. Бироқ таблодаги ягона ўзгариш 36-дақиқада рўй берди: японлар ҳимоячиси Каито Коизуми аниқ зарба йўллаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу гол ўйин тақдирини ҳал қилди — 1:0.
Шу тариқа, “кунчиқар юрт” вакиллари финал чиптасини қўлга киритди. Корея эса эндиликда турнирни бронза медаль билан якунлаш учун учинчи ўрин баҳсида иштирок этади.
U-23 Осиё Кубоги
Япония – Жанубий Корея 1:0
Гол: Коизуми 37'
Япония: 23.Араки, 2.Умеки, 4.Нагано, 5.Ичиҳара (Окабе, 66), 6.Огура, 10.Сато, 13.Ишибаши (Йокояма, 65), 16.Коизуми, 17.Шимамото (Ишиватари, 84), 18.Куме (Фуруя, 65), 19.Мичиваки (Нвадике, 65).
Жанубий Корея: 21.Хонг Сеон Мин, 2.Кан Минжун, 3.Баэ Хюнсео (Ли Чаноук, 81), 5.Лее Хюнг Ёнг, 7.Канг Сеонг Жин (Жун Жиҳун, 88), 8.Ким Донг Жин (Жеонг Жаесанг, 89), 15.Баек Гаон (Ким Таэ Вон, 58), 17.Ким Ёнг Хак (Юн Син Бе, 58), 19.Лее Геон Хее, 22.Жанг Сеок Хван, 23.Шин Мин Ха.
Огоҳлантириш: Огура (70).
Эндиликда барча эътибор финалга қаратилди: Япония кубокка яна бир қадам қолганини ҳис қилиб турибди. Корея эса бу мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб, учинчи ўрин учун баҳсда характер кўрсатишга ҳаракат қилади.
