Автогол ва қайтарилган пенальтидан сўнг “Фрайбург” “Кёльн”ни енгди
Бундеслиганинг 19-турида “Фрайбург” ва “Кёльн” Европа-парк стадионида кескин ва воқеаларга бой учрашув ўтказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Меҳмонлар 10-дақиқада ҳисобни очди: Макс Розенфелдер ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Бироқ “Фрайбург” дарҳол жавоб қайтарди — Юито Судзуки ҳужумни тезлаштирди, Дерри Шерхант эса дарвозабон устидан тўпни ошириб ташлаб, мувозанатни тиклади (1:1).
Биринчи бўлим якунланиши арафасида мезбонлар олдинга чиқиб олди. 44-дақиқада Игор Матанович Маттиас Гинтер узатмасини аниқ якунлаб, “Фрайбург”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1.
Иккинчи бўлим ўрталарида “Кёльн” жарима майдонида қўл билан ўйин қайд этилиб, “Фрайбург” фойдасига пенальти белгиланди. 11 метрлик зарбани Матанович ижро этди, аммо дарвозабон тўпни қайтариб, уни бурчак тўпига чиқариб юборди.
2:1 ҳисобидаги ғалаба “Фрайбург”ни турнир жадвалида 7-ўринга кўтарди, “Кёльн” эса 10-поғонада қолди.
