«Liverpool» Адам Уортон бўйича «Crystal Palace» билан мулоқот қилди
«Crystal Palace» ярим ҳимоячиси Адам Уортон фаолиятини «Liverpool»да давом эттириши мумкин. DaveOCKOP манбаси шуни маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, томонлар эҳтимолий трансфер юзасидан аллақачон дастлабки музокараларни ўтказган. Қайд этилишича, Уортоннинг ўзи «Энфилд»га кўчиб ўтишни, бошқа йирик клублар қизиқиш билдираётганига қарамай, карьерасидаги устувор йўналиш сифатида кўрмоқда.
Жорий мавсумда 21 ёшли футболчи барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.
Уортоннинг «бургутлар» билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали инглиз футболчисини 60 миллион евроға баҳоламоқда.
