Европа Чемпионлар Лигаси 8-турида киритилган голлар (видео)
Европа Чемпионлар Лигасида охирги тур ўйинлари драматик тарзда якунланди.
Сўнгги турда «Бенфика»га ютқазган «Реал» топ-8дан тушиб қолди ва ўтган йилда бўлгани каби яна қўшимча плей-офф босқичида ўйнайдиган бўлди. Моуринио жамоаси эса драматик беллашувда дарвозабоннинг 90+8-дақиқадаги голи эвазига охирги йўлланмани берадиган — 24-ўринга илиниб олди.
«Барселона», «Манчестер Сити» ва «Челси» сўнгги турдаги ғалаба ҳисобига топ-8га кириб олди ва 1/8 финалга тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритди.
Етакчи «Арсенал» бу босқичда 100 фоизлик кўрсаткич қайд этди. Турнирнинг амалдаги чемпиони «ПСЖ» ва амалдаги финалчи «Интер» худди Мадрид клуби каби 1/8 финалга ўтиш босқичида қатнашади. А Серия чемпиони «Наполи» мусобақа билан хайрлашди.
ЕЧЛ. 8-тур. 28 январ
Бенфика — Реал 4:2
Голлар: Шелдеруп (36, 54), Павлидис (45+5, пеналти), Трубин (90+8) — Мбаппе (30, 58).
Четлатишлар: Асенсио (90+2, Реал), Родриго (90+7, Реал).
Наполи — Челси 2:3
Голлар: Вергара (33), Ҳойлунд (43) — Фернандес (19, пеналти), Педро (61, 82).
Арсенал — Қайрат 3:2
Голлар: Гокереш (3), Ҳавертц (15), Мартинелли (36) — Жоржинио (7, пеналти), Рикардинио (90+3).
Манчестер Сити — Галатасарой 2:0
Голлар: Ҳоланд (11), Шерки (29).
ПСЖ — Нюкасл 1:1
Голлар: Витиня (8) — Уиллок (45+2).
Фойдаланилмаган пеналти: Дембеле (4).
Барселона — Копенҳаген 4:1
Голлар: Левандовски (48), Ямал (60), Рафиня (69), Рэшфорд (85) — Дадасон (3).
Ливерпул — Қорабоғ 6:0
Голлар: Мак Аллистер (15, 61), Виртц (21), Салоҳ (50), Экитике (57), Киеза (90).
Боруссия Д — Интер 0:2
Голлар: Димарко (81), Диуф (90+4).
ПСВ — Бавария 1:2
Голлар: Сайбари (78) — Мусиала (58), Кейн (84).
Четлатиш: Мауро (90+4, ПСВ).
