Биволнинг собиқ рафиқаси ҳақоратли видео учун жазога тортилди
2025 йил октябр ойида интернет майдонларида шов-шувли видео кенг тарқалган, унда Екатерина Бивол — таниқли боксчи Дмитрий Биволнинг собиқ рафиқаси — қирғизлар ва қозоқлар ҳақида ҳақоратли сўзлар айтгани айтилиб, бу ҳолат жамоатчилик орасида кескин норозилик уйғотган эди. Видеодаги чиқиш ижтимоий тармоқларда тезда тарқаб, турли мамлакатлар фойдаланувчилари томонидан қатъий қораланган, баҳслар ҳам анча кучайган.
Куни кеча эса ушбу иш бўйича ҳуқуқий қарор қабул қилинди. Санкт-Петербург суди Екатерина Биволни Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексининг 20.3.1-моддаси — нафрат ёки адоватни қўзғатиш билан боғлиқ моддаси бўйича айбдор деб топди ва унга 60 соатлик жамоат ишлари жазосини тайинлади. Бу ҳақда «РИА Новости Спорт» хабар бермоқда.
Айтиш мумкинки, бу қарор ижтимоий тармоқларда “ҳар бир сўзнинг жавоби бор” деган фикрни яна бир бор эслатди. Интернетда айтилган гап ҳам “йўқолиб кетмайди” — айниқса у миллатлараро ҳақоратга бориб тақалса.
