Эртага ҳаво ҳарорати кўтариладими?
“Ўзгидромет” 2 февраль, душанба куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, туман тушиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳри
Пойтахтда ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир кузатилади. Ҳарорат кечаси 5–7 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 6–11 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим нуқталарда ёмғир ёғиши, туман тушиши эҳтимоли сақланади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, шимолий чўл ҳудудларида баъзи жойларда 0–2 даража совуқ, кундузи 11–16 даража илиқ, шимолий чўл ҳудудларида айрим жойларда 6–11 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 11–16 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 6–11 даража илиқ, кундузи 11–16 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда айрим нуқталарда яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор. Қор кўчиши хавфи сақланади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
