Мўйноқда МИБ орқали салкам 100 минг доллар ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Мўйноқ туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан қарздор корхонадан ундирувчи — “WUDI HUAYI BIOLOGICAL TECHNOLOGI CO” МЧЖ фойдасига жами 92 737 АҚШ доллари ундирилиши белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг 2024 йил 21 ноябрдаги қарорига асосланган.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан қарздор корхонанинг банк ҳисоб рақамларига инкассо қўйилиб, унга тегишли “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда хатланди ва электрон аукцион савдоларига чиқарилди
Ўтказилган савдоларда автомашина 82 083 000 сўмга сотилди. Қарздорликнинг қолган қисми эса қарздорнинг банк ҳисоб рақамларидан мажбурий тартибда ундирилди.
Ундирилган пул маблағлари жорий йилнинг 30 январ куни ундирувчи томонга ўтказиб берилди. Натижада тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.
