Упамекано «Бавария» билан шартномасини узайтиргани ҳақида гапирди
Дайо Упамеканонинг келажаги борасидаги миш-мишларга нуқта қўйилди: «Бавария» марказий ҳимоячи билан шартнома узайтирилганини расман эълон қилди. 27 ёшли футболчи янги келишувга имзо чекканидан сўнг фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Бавария»да қолаётганимдан жуда хурсандман ва бу жамоа сафида ўйнашда давом этаман. Таркибимиз кучли, мураббийимиз ҳам зўр — биргаликда катта мақсадларни олдимизга қўйганмиз. Ҳаётда ҳаммасини менталитет ҳал қилади: ҳар бир машғулотда шерикларим учун боримни бераман, ҳар ўйинда дарвозамизни дахлсиз сақлашни истайман ва «Бавария» билан имкони борича кўпроқ соврин ютишни мақсад қилганман», — дея Упамеканонинг сўзларини клуб сайти келтирди.
Энди Упамеканонинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Шанба куни «Бавария» сафарда «Вердер»га қарши майдонга тушади.
