«Ливерпуль» 18 ёшли ярим ҳимоячи бўйича музокара ўтказди
«Вулверҳемптон»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Матеус Мане фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда DaveOCKOP манбаси хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, мерсисайдликлар 18 ёшли истеъдод билан аллақачон дастлабки музокараларни ўтказган. Бироқ Манени қўлга киритиш осон бўлмайди: ёзда у учун Премьер-лиганинг бир нечта топ-клублари ўртасида жиддий рақобат кутиламоқда. Қайд этилишича, футболчига «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Мане барча турнирларда 31 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 250 минг евро деб баҳоламоқда.
