Покистонда автобус ва юк машинаси тўқнашди
Жанубий Покистон ҳудудида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Хусусан, Синд вилоятига қарашли Хайрпур туманида автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Маҳаллий полиция маълумотларига таянган ҳолда Dawn газетаси хабар беришича, ҳодиса оқибатида камида 11 нафар киши ҳалок бўлган, яна 8 киши турли даражада жароҳат олган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қайд этишича, аварияга автобус ҳайдовчисининг эҳтиётсиз ҳаракати сабаб бўлган. Жабрланганлар зудлик билан яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.
Айни пайтда ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
