Андрес Инйеста Марокаш терма жамоасига таклиф этилиши мумкин
Аввалроқ футбол оламида катта из қолдирган Андрес Инйеста яна иш билан таъминланиши эҳтимоли бор. BBC Glasgow Times нашрига таяниб ёзишича, 41 ёшли мутахассисни Марокаш терма жамоаси сафига таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Инйестага Марокаш миллий жамоасида техник директор лавозими таклиф этилиши мумкин.
Ёзда Марокаш терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади. Гуруҳ босқичида “Атлас шерлар”и Бразилия, Шотландия ва Гаити терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган жаҳон чемпионатида Марокаш тўртинчи ўринни эгаллаган: ярим финалда Францияга 0:2 ҳисобида ютқазган, учинчи ўрин учун баҳсда эса Хорватияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.
