Арбелоа «Бенфика»га қарши ўйин қийин бўлишини айтди
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган учрашув арафасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, жамоа Лиссабонда юқори даражадаги футбол кўрсатиши шарт. Арбелоа «Реал» сешанба куни ғалаба учун бор кучини ишга солиши кераклигини урғулади.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг умумий босқичи сўнгги турида «Реал» сафарда «Бенфика»га 2:4 ҳисобида имкониятни бой берган, бу натижа эса португалияликларни плей-оффга олиб чиққанди.
Чемпионлар лигаси плей-офф саралаш босқичи доирасидаги «Бенфика» — «Реал» жуфтлигининг илк учрашуви 17 февраль куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.
