Захарян «Реал Сосьедад»нинг яқин ўйин қайдномасига кириши мумкин
«Реал Сосьедад» матбуот атташеси Йон Андер Мундуате ярим ҳимоячи Арсен Захаряннинг навбатдаги учрашувда майдонга тушиши эҳтимоли ҳақида изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Россиялик футболчи жароҳат сабаб бир нечта ўйинни ўтказиб юборганди, бироқ яқинда умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.
Мундуатенинг айтишича, агар Арсен ҳафта охиригача яна бирор шикаст олмаса, у «Овьедо»га қарши беллашув учун жамоа таркибига киритилиши керак.
Жорий мавсумда 22 ёшли Захарян барча мусобақаларда 16 та учрашувда қатнашиб, 1 та гол урди.
Испания Ла Лигасининг 25-турида «Реал Сосьедад» ва «Реал Овьедо» 21-февраль куни тўқнаш келади. Учрашув 18:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
